Таъкидлаш лозимки, охирги йилларда эроншуносликнинг янги тараққиёт босқичига чиқишини Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги дўстона муносабатларнинг яхшиланиб бораётгани самараси деб баҳолаш мумкин.

Ҳар бир соҳанинг равнақи мутахассисларининг билими, малакаси, салоҳияти, фан тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳамда келажак учун тайёрланган мустаҳкам пойдевор билан белгиланади. Хусусан, шарқшуносликнинг узвий қисми ҳисобланувчи эроншунослик соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва қўлга киритилаётган ютуқлар қандай?.

Кўпчилик шарқ тиллари деганда араб тили билан бирга форс тилини ҳам эслаши бежиз эмас, зеро жаҳон тамаддуни илгарилашида беқиёс мақомга эга бўлган донишманд аждодларимизнинг аксарияти араб ва форс тилларини бирдек чуқур эгаллаб, илмий ва бадиий асарларини шу тилларда баён этганлар. Тошкент давлат шарқшунослик университети ўзининг юз йилдан ортиқ тарихи мобайнида форс тилини ўрганиш, ўргатиш ва унинг турли масалалари бўйича тадқиқотлар олиб боришни бирор кунга ҳам канда қилмаган. Эроншунослик бўйича мутахассислар тайёрлаш университет жамоасининг доимо диққат марказида. Форс тилини эгаллаган битирувчиларимиз халқ хўжалигининг турли соҳаларида давлатимиз равнақи, илм-фани тараққиёти учун хизмат қилган ва қилмоқдалар.

Айни кунларда университетда 250 дан ортиқ талаба форс тилини асосий мутахассислик тили сифатида ўрганмоқда ва уларга 30 га яқин маҳаллий ҳамда хорижлик профессор-ўқитувчиларимиз сабоқ бермоқда. Бу жараён масофавий таълим шаклида ҳам бирор кунга узилгани йўқ. Пандемия шароитида кафедра профессор-ўқитувчилари ўз билимларини замонавий тарзда видеодарслар яратиш орқали талабаларга етказиб бердилар ва 250 дан ортиқ видеодарслар талабаларга қулай таълим платформалари орқали тақдим этилди.

Университетда таълим жараёнлари масофавий шаклда тақдим этилмоқда, хорижий ҳамкор университетлар билан талаба ва ўқитувчилар алмашинуви, малака ошириш ўқув курслари ва вебинарлар ўтказилиши ҳам онлайн форматда йўлга қўйилди ва муваффақиятли амалга ошяпти. Хусусан, университетнинг барча форс тили устозлари ва талабалари айни шу кунларда Эроннинг Аллома Таботабоий университети томонидан махсус ташкил қилинган “Форс тилини чет элликларга ўқитиш: CEFR талаблари асосида” ҳамда «Форс тилшунослиги» мавзуларидаги малака ошириш курсларида қатнашиб, 29 та халқаро сертификатни қўлга киритди.

Университет профессори, ҳозирги давр эроншунослигининг дарғаси Аҳмаджон Қуронбеков томонидан ёзилган «Ҳамса» достонида маънолар силсиласи” номли монография Эроннинг йирик тилшунос, адабиётшунос, навоийшунос олимлари томонидан юқори баҳолангани, Теҳрондаги бообрў нашриёт томонидан 2000 нусхада нашр этилгани ҳам барчага ўрнак қилиб кўрсатишга арзийдиган иш бўлди.

Эроншунослик соҳасидаги илмий-амалий тадқиқотлар охирги уч йил давомида янги кўтарилиш босқичини бошлади, деб бемалол айтиш мумкин. Зеро, эроншунос устозлардан уч нафари фан доктори (DSc), яна бир нафари филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилдилар ва тадқиқот натижаларини таълим жараёнига татбиқ этиб келмоқдалар. Айни кунларда яна икки нафар тадқиқотчи – форс тилининг етук билимдонлари қаторидан мустаҳкам ўрин олишга улгурган Нодиржон Нуриддинов ва илмий тадқиқотини юксак суръатларда олиб бориб, муддатидан олдин якунлаган Суҳроб Бўроновлар эроншунослик ва афғоншуносликнинг долзарб масалалари бўйича фалсафа доктори (PhD) даражаси учун диссертациялари ҳимоясига тайёр туришибди.

Ҳулкар МИРЗАҲМEДОВА,

Тошкент давлат шарқшунослик университети,

Эрон-афғон филологияси кафедраси мудири, PhD, доцент

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эроншуносликда хушхабар!