Эронда қолиб кетган Ўзбекистон фуқаролари олиб келинади
Президентимизнинг алоҳида кўрсатмасига мувофиқ, коронавируснинг олдини олиш чора-тадбирларига кўмаклашиш мақсадида Эрон Ислом Республикасига инсонпарварлик ёрдами юборилади.
Президентимизнинг алоҳида кўрсатмасига мувофиқ, коронавируснинг олдини олиш чора-тадбирларига кўмаклашиш мақсадида Эрон Ислом Республикасига инсонпарварлик ёрдами юборилади.
Инсонпарварлик ёрдами таркибида бир марталик стерил тиббий қўлқоплар, ҳимоя қилувчи комбинезон, махсус тиббий форма, тиббий ниқоблар, тиббий дока, тиббий спирт, гигиеник гель, “Rutan” таблеткалари бор.
Юкни кузатиб бориш ва топшириш учун Эронга Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари бошчилигида делегация юборилади.
Ўзбекистон делегацияси Эронда қолиб кетган 14 нафар юк ташувчи ҳайдовчи, шунингдек, тадбиркорлар, талабалар ва бошқа ватандошларимизни ҳам олиб қайтади.