ЎзА Ўзбек

01.06.2018 11:58 Чоп этиш версияси

ЭРМАКБОЗ

ЭРМАКБОЗ
Николай Носов

ЭРМАКБОЗ

Ҳикоя


Биз Валя билан эрмакка янги ўйинлар ўйлаб топардик. Яқинда “Уч чўчқача” эртагини ўқиб чиқдик. Кейин ўйинга киришдик, хона бўйлаб югурдик, сакраб, қичқира бошладик:

— Биз кулранг бўридан қўрқмаймиз!

Ойим дўконга чиқиб кетди, биз Валя билан худди эртакдагидек уя ясашга киришдик. Каравотдан адёлни олиб, столнинг устига ташладик. Мана бинойидек уй ҳосил бўлди. У ер қоп-қоронғи эди. Валя хурсанд бўлиб гапирди:

— Мана энди бизнинг ўз уйимиз бор. Бу ёғига ҳар доим шу ерда яшасак бўлади. Янги уйимизга ҳеч кимни, ҳатто кулранг бўрини ҳам киритмаймиз.

— Афсуски уй жуда қоронғи, ойна бўлгандами эди... – дедим мен.

— Ҳечқиси йўқ. Чўчқачаларнинг уйи ойнасиз бўлади –деди Валя.

— Сен мени кўряпсанми – сўрадим ундан.

— Йўқ – деб жавоб берди Валя - Сен-чи – деб сўради кейин.

— Йўқ, мен ҳатто ўзимни ҳам кўрмаяпман.

Шу пайт кимдир оёғимга тегиб кетди. Мен бақириб юбориб қочдим, Валя ҳам менинг ортимдан югурди.

Валянинг “Нимадан қўрқдинг?”, деган саволига “Билмадим, оёғимдан кимдир туртиб юборди. Эҳтимол, кулранг бўридир”, дедим. Кулранг бўри кирмаслдиги учун биз эшикни бор кучимиз билан итардик.

— Балки у ерда ҳеч ким йўқдир – деди Валя.

— Унда ким менинг оёғимдан ушлади – дедим хавотирланиб.

— Бу мен эдим. Сенинг қаердалигингни билмоқчи бўлгандим.

— Нимага олдинроқ айтмадинг – дедим унга.

Ўзинг қўрқитиб юбординг-ку, гапиришга ҳам ҳайиқдим ҳатто.

Биз эшикни очдик. Чиндан ҳам уйда ҳеч ким йўқ экан. Столга яқинлашишга эса барибир қўрқаяпмиз, кулранг бўри ташланиб қолса-чи... Биз столга ким биринчи бўлиб яқинлашиши юзасидан бироз тортишдик. Ниҳоят, мен қўлимнинг учи билан адёлни туртиб юбордим ва эшикка қараб қочдим. Адёл сирпаниб тушиб кетди ва бизнинг янги қурган уямизда ҳеч ким йўқ экан. Биз қувонганимиздан қийқириб юбордик. Сўнг ўйинчоқ уямизни қайтадан қурмоқчи бўлдик. Бироқ Валя тўсатдан гапирди:

— Эҳтимол, кулранг бўри қайси биримизнингдир оёғимиздан тортса-чи?

Шундай қилиб, биз энди ҳеч қачон янги ўйинлар ўйлаб топмасликка қарор қилдик.

Рус тилидан Гўзал БЕГИМ таржимаси

ЎзА
10 370