Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

22.08.2018 10:48 Чоп этиш версияси

Эркинжон Турдимов: “Тушунтириш берилди”, “ўрганиляпти”, “жараёнда” деган гаплар керак эмас, мурожаат қилган шахснинг муаммосига ечим топиш муҳим

Эркинжон Турдимов: “Тушунтириш берилди”, “ўрганиляпти”, “жараёнда” деган гаплар керак эмас, мурожаат қилган шахснинг муаммосига ечим топиш муҳим

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов бугун – 22 август куни Самарқанд шаҳар Кимёгарлар қўрғонида сайёр қабул ўтказмоқда.

– Бугун юртимизда Қурбон ҳайитининг иккинчи куни байрам сифатида нишонланмоқда, – деди вилоят ҳокими. – Ушбу муборак кунларда одамларнинг дардини эшитиб, уларнинг оғирини енгил қилсак, ҳал этилмаётган масалаларга ечим топсак Президентимизнинг “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган гапларининг ҳаётий ифодасини кўрсатган бўламиз. Шунинг учун бугун мурожаат қилган ҳар бир фуқаронинг масаласи шу ернинг ўзида ҳал этилиши керак. “Тушунтириш берилди”, “ўрганиляпти”, “жараёнда” деган гаплар керак эмас, мурожаат қилган шахснинг муаммосига ечим топиш муҳим.

Сайёр қабулда ҳоким билан бирга вилоятдаги бошқарма ва идоралар, Самарқанд шаҳридаги секторлар раҳбарлари ҳам иштирок этмоқда.

Шунингдек, қабул ўтказилаётган 54-умумтаълим мактабида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилган. Вилоят раҳбари иш сўраб мурожаат қилган ҳар бир фуқаро бандлигини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА
57 382