«Ер юзининг сайқали бўлмиш Самарқанд тупроғининг ҳар бир заррасида улуғ бир ҳикмат бор!

«Ер юзининг сайқали бўлмиш Самарқанд тупроғининг ҳар бир заррасида улуғ бир ҳикмат бор! Бу табаррук диёр дунё илм-фани ва маданияти ривожида беқиёс ўрин тутадиган Имом Бухорий, Имом Мотруридий, Қозизода Румий, Али Қушчи, Хўжа Аҳрор Валий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Абулайс Самарқандий, Давлатшоҳ Самарқандий каби кўплаб азиз авлиёлар, шоир ва алломалар учун камолот бешиги бўлиб хизмат қилгани билан барчамизга ғурур бағишлайди».

Шавкат Мирзиёев

0.jpg
Самарқанд – мамлакатимизнинг йирик ва аҳолиси кўп вилоятларидан бири ҳисобланади. 1938 йил 15 январда ташкил топган. Умумий майдони 16,77 минг квадрат километр. Вилоятда 2 та шаҳар, 14 та туман, 88 та шаҳарча, 1 минг 829 та қишлоқ аҳоли пунктлари мавжуд. Аҳолиси 3 миллион 857 минг нафар. Маркази – Самарқанд шаҳри. Уч минг йилликдан зиёд тарихга эга мазкур шаҳар азалдан илм-фан, маданият ва цивилизация маркази бўлган.
1.jpg

– Эркинжон Оқбўтаевич, 2019 йил якунига етди. Бу йил Самарқанд вилояти ҳаётидаги энг муҳим беш янгилик сифатида нималарни айтган бўлардингиз?

– Йил давомида вилоятимиз ҳаётида жуда кўп ўзгаришлар, янгиликлар бўлди, албатта. Уларни бирма-бир санасак анча вақт олади. Лекин беш муҳим янгилик сифатида қуйидагиларни айтишни истардим.

Биринчиси, Президентимиз Шавкат Мирзиёев 11 январь куни вилоятимизга ташрифлари чоғида аҳолининг уй-жойга бўлган талаби ошиб бораётганини ҳисобга олиб нафақат Самарқанд шаҳри, балки бошқа туман, шаҳарларда ҳам 12-16 қаватли уй-жойлар қуриш учун замонавий коммуникация тизимини яратишга топшириқ бердилар ва бу ишни амалга оширишга киришилди. Натижада шу йилнинг ўзида Самарқанд, Тойлоқ ва Ургут туманларида 30 дан ортиқ кўп қаватли уй қурилди.

1_Тойлоқ кўп қаватли уй.JPG

Иккинчиси, бу ҳам давлатимиз раҳбарининг 26 июль куни вилоятимизга ташрифлари билан боғлиқ ва ушбу ташриф чоғида Самарқанд туристик марказини қуриш учун лойиҳалар тақдим этилди. Айни пайтда Самарқанд эшкак эшиш канали атрофида 360 гектар майдонда ушбу объект қурилиши бошланди. Бу ерда янгича архитектура асосида анжуманлар саройи, меҳмонхоналар ва бошқа иншоотлар қурилиши режалаштирилган. Шунингдек, Самарқанд халқаро аэропортининг 600 йўловчига хизмат кўрсатадиган янги терминалини қуриш, учиш-қўниш йўлагини реконструкция қилиш ишлари бошланди.

Умуман, 2019 йил Самарқанд вилояти туристик имкониятларидан самарали фойдаланиш ва салоҳиятини ошириш учун мамлакат ва халқаро миқёсда кўп ишлар бажарилди. Янги – 2020 йилда бу ишлар яна ҳам кенг кўламда давом этади.

2_Тойлоқ кўп қаватли уй.JPG

Учинчиси, “ТошкентбошпланЛИТИ” давлат унитар корхонаси ҳамда Хитойнинг “China Construction Engineering Design Group Corp. Ltd” компанияси ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрининг 2040 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилди ва жамоатчилик билан бирга муҳокама этилди. Айни пайтда ушбу лойиҳа тасдиқланиш жараёнида. Бу билан кейинги пайтда Самарқанд шаҳрида юзага келган кўплаб ноқонуний қурилишларга чек қўйилди.

4_Эшкак эшиш канал.JPG

Тўртинчиси, қишлоқ хўжалиги, жумладан пахтачиликда тўлиқ кластер тизими жорий этилди. Якунига етаётган йилда 75,5 минг гектар майдондаги пахта кластер тизимида етиштирилди ва йиғиштириб олинди.

6_Аэропорт.JPG

Бешинчиси, туман, шаҳар ҳокимлари, секторлар раҳбарлари, бошқарма ва идоралар бошлиқларининг халқ билан мулоқот қилиш, сайёр қабуллар ўтказишда тизимлиликка эришилди. Шахсан ўзим йил давомида вилоят ташкилотлари раҳбарлари, мутасаддилар билан бирга туман ва шаҳарларда 20 марта сайёр қабул ўтказиб, ушбу мулоқотларимиз натижасида 5087 нафар фуқаронинг 5853 муаммосига ечим топилди.

7_Сайёр қабул .jpg

– Йил бошида олдингизга қўйган мақсадларга эришдингизми?

– Мақсадларга эришишга интилдик. Вилоятимизнинг иқтисодий кўрсаткичлари аввалги йилларга нисбатан ошди, амалга оширилган лойиҳалар ҳам салмоқли бўлди. Аммо барча режаларимиз амалга ошди, деб айтолмайман. Бунинг ўзига яраша объектив ва субъектив сабаблари бор. Лекин ўтган йилдан хулоса қилиб, янги йилда янгича режалар тузганмиз, олдимизга янги мақсадлар қўйганмиз.

Аслида, ҳар бир инсонни, у раҳбарми, оддий ишчи ёки фуқароми, йиллар, ҳаётнинг ўзи тарбиялаб бораверади. Тарбиялайди, деганим ҳар бир йилнинг ўз хулосаси бўлади ва киши шунга қараб келгуси йил режаларини белгилаб олади.

– Самарқандга келгунга қадар Навоий ва Сурхондарёда ҳокимлик қилдингиз. Уч вилоятни таққослаганда Самарқандда Сизга маъқул бўлган ва ёқмаган жиҳатлар нима?

– Қаерда бўлишидан қатъи назар, ҳокимнинг вазифаси ўша ҳудудга хизмат қилиш, одамларнинг давлатдан розилигига эришиш, кишиларни ислоҳотларга ва унинг натижасига ишонтириш. Бу йўлда барчани ўз атрофида жипслаштириб ҳаракат қилиш лозим. Мен қаерда ишламай мана шу ҳақиқат асосида фаолият олиб боришни, Президентимизнинг, ўша ҳудуд халқининг ишончини оқлашни бош мақсад деб биламан.

Уч вилоятнинг ва бу уч вилоят халқининг ҳам фақат ўзигагина хос бўлган жиҳатлари бор. Иш фаолиятимда буни албатта инобатга олганман. Самарқанд эса ўзим туғилиб ўсган вилоят. Гарчи шу пайтгача меҳнат фаолиятим бошқа ҳудудлар билан боғлиқ кечган бўлса-да бу ерда амалга оширилган ислоҳотларни кузатиб борганман. Қўшработга, қишлоғимга ҳар гал борганимда бунга бевосита гувоҳ бўлганман. Шунинг учун Самарқандда иш бошлаб, халқ билан тил топишиш унчалик қийинчилик туғдирмади. Аммо уч вилоятни таққослаганда Самарқанд аҳолиси кўп, шунга яраша масалалари ҳам кўп ҳудуд.

Қолаверса, бу замин азалдан илм-фан, маданият, цивилизация маркази бўлган. Давлатчилик тарихимизда ҳам Самарқанднинг ўз муносиб ўрни бор. Бугун ҳам мамлакатимиз иқтисодий, маданий-маърифий ҳаётида вилоятнинг салмоқли ўрни, салоҳияти борлиги барчамизга яхши маълум. Буларнинг барчаси ҳоким сифатида ҳар бир масалага жиддий эътибор қаратган ҳолда ишлашга даъват этади мени.

Маъқул бўлган ва ёқмаган томонлар ҳам ўзимизга, халқ билан, одамлар билан қандай гаплашиш, ишлашимизга боғлиқ. Демоқчиманки, маъқул бўлган томонларни янада кўпайтириш, ёқмаган жиҳатларни камайтириш учун халқ билан биргаликда ишлашимиз, доим одамлар орасида бўлишимиз керак. Дунёда бизнинг халқимиздек бағрикенг, самимий, кечиримли халқ бўлмаса керак. Бу халқнинг ишончига муносиб бўлиш, уларга хизмат қилиш мен учун ҳам улкан шараф ва масъулият.

– Самарқанд шаҳрининг тарихий қисмида уй-жой қурилиши ва реконструкцияси билан боғлиқ масалалар ОАВ ва ижтимоий тармоқларда жуда кўп муҳокама бўлмоқда. Буни келтириб чиқарган сабаб ва омилларни нимада кўрасиз? Бундай қурилишлар ҳали ҳам давом этаётганига сабаб нима?

– Аввало, ҳозирда бундай қурилишларга бутунлай чек қўйилганлигини айтишим керак. Бу борада давлатимиз раҳбарининг топшириқлари, республикамиз ҳукумати ва ўзимизнинг ҳам қарорларимиз бор. Шундай вазиятда ҳам ўзбошимчалик билан, ноқонуний қурилиш қилиш ҳолатлари юзага келаётганидан кўз юма олмаймиз. Аммо буларнинг барчаси ноқонуний ва бу ишга қўл урганлар албатта, қонун олдида жавоб беради. Биз – вилоят, шаҳар ҳокимлиги ҳозирда Самарқанд шаҳрининг тарихий ҳудуди ва унинг буфер зонасида қурилиш қилиш учун ёки биноларни таъмирлаш учун қарор чиқаришни тўхтатганмиз. Бу борадаги рухсат бериш тартиблари янгича тизим асосида ташкил этилмоқда.

Ноқонуний қурилишларни келтириб чиқарган сабаб ва омиллар эса жуда кўп. Булардан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали жамоатчилигимиз яхши хабардор. Бундай қурилишларнинг бошида турганларнинг тақдири ҳам кўпчилликка яхши маълум. Ўзимиз ҳам бу ҳақда баёнотлар берганмиз, жойлардаги учрашувларимизда кўп тўхталганмиз. Ҳаммаси қонуний баҳосини олмоқда ва бундай кейин ҳам шундай бўлади.

Энг муҳими, раҳбар ҳам, тадбиркор ва оддий аҳоли ҳам Самарқанд ҳаммамизнинг бойлигимиз, фахримиз эканлигини англаши лозим. Биз ер юзининг сайқали бўлган Самарқандни жаҳон туризм марказларидан бирига айлантирмоқчи эканмиз, аввало унинг тарихий қиёфасини сақлаб қолишимиз, туризмни асосий даромад манбаимиз сифатида кўриб, шунга мос ҳаракат қилишимиз зарур.

– Ижтимоий тармоқларда ҳам жуда фаолсиз. Бу иш фаолиятингизда қанчалик аҳамиятли? Яхши биламиз, Самарқандда бошқа ҳудудларга нисбатан журналист ва блогерлар жуда фаол. Сиз бунга қандай қарайсиз? Бу Сизга ёрдам берадими ёки...

– Бугун ижтимоий тармоқлар фаол мулоқот майдонига айлангани, унда жамоатчилик назорати элементлари яққол намоён бўлаётганини барчамиз кўриб турибмиз. Одамларнинг кайфияти, у ёки бу воқеага муносабати ҳам биринчи навбатда ижтимоий тармоқларда ўз аксини топмоқда. Шу сабабли уларни доимий кузатиб бораман ва ўзимнинг саҳифаларим орқали аҳоли билан мулоқот қиламан. Кўпгина мураккаб масалалар ечимида ижтимоий тармоқлардаги муҳокама ва муносабатларга ҳам таянаман.

Самарқандда журналист ва блогерларнинг бошқа ҳудудларга нисбатан фаол ва кўплиги эса менга иш фаолиятимда ёрдам беради. Улар билан тез-тез учрашиб, фикрлашиб турамиз. Вилоят ҳаётига оид муҳим масалаларда ёки ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кўп муҳокама қилинаётган мавзулар бўйича журналист ва блогерлар билан очиқ мулоқот қилишимиз ўша масалаларни тўғри талқин этиш ва кенг оммага етказишда самарали бўлмоқда.

Бир сўз билан айтганда, журналист ва блогерлар билан муносабатларимиз яхши ҳамда уларнинг фаолияти менга ва бошқа раҳбарларга ёрдам беради.

– Эркинжон Оқбўтаевич, Сизни ва Самарқанд вилояти аҳлини Янги йил билан табриклаймиз. 2020 йил Самарқанд учун омадли, муваффақиятларга бой йил бўлсин!

 * * *
Лойиҳанинг навбатдаги меҳмони – Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев “Вилоят ҳокими сифатида ўз фаолиятидан қониқадими?”, “Инвестиция лойиҳаларининг барчаси ишга тушдими”, “Уй жойи бузилган аҳолини қандай рози қилиш керак” каби саволларга жавоб беради.

Сайтимизни кузатиб боринг!

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эркинжон Турдимов: Аслида, ҳар бир инсонни, у раҳбарми, оддий ишчи ёки фуқароми, йиллар, ҳаётнинг ўзи тарбиялаб бораверади