ЎзА Ўзбек

11.07.2018 10:16 Чоп этиш версияси

Эркин иқтисодий зоналар сони яна биттага ортди

Эркин иқтисодий зоналар сони яна биттага ортди
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 10 июль куни “Бухоро-Агро” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Бухоро вилоятида “Бухоро-агро” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилди.

“Бухоро-агро” ЭИЗнинг фаолият кўрсатиш муддати у ташкил этилган кундан бошлаб, мазкур муддатни кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йилни ташкил қилади.

“Бухоро-агро” ЭИЗнинг асосий вазифаси этиб, шу жумладан, иссиқхоналар қуриш учун конструкциялар, жиҳозлар ва бошқа бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва уларнинг экспорт ҳажмини ошириш белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар мамлакатимизда 16 та эркин иқтисодий зона – “Навоий”, “Ангрен”, “Жиззах”, “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон”, “Ҳазорасп”, “Сирдарё”, фармацевтика соҳасига ихтисослашган “Нукус-фарм”, “Зомин-фарм”, “Косонсой-фарм”, “Сирдарё-фарм”, “Бойсун-фарм”, “Бўстонлиқ-фарм”, “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зоналари, шунингдек, туризмга ихтисослашган “Чорвоқ” эркин туристик зонаси мавжуд.

ЎзА
9 243