Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.04.2018 14:17 Чоп этиш версияси

Ердан унумли фойдаланиш вақти келди...

Ердан унумли фойдаланиш вақти келди...
Томорқага экин экиш ойлиги

Президентимиз раислигида жорий йилнинг 23 март куни қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлигига бағишланган видеоселектор йиғилишида аҳоли ва деҳқон хўжаликларидаги томорқа ерлардан унумли фойдаланилмаётганлиги, кўпчилик фуқаролар хонадонидаги 8-10 сотих ерни самарали ишлатмасдан, рўзғорига зарур бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозордан сотиб олаётганлиги танқид қилинган эди.

Ҳамалнинг дастлабки ўн кунлиги деҳқону боғбонлар учун ўта муҳим палла. Ниҳол қадаш, уруғ сепиш ишлари ўз вақтида амалга оширилмаса, кейин кеч бўлади.

Дарҳақиқат, юртимиз тупроғи олтинга тенг. Нима эксанг, унади. Хўш, серҳосил ерлардан Навоий вилояти Навбаҳор тумани аҳолиси қандай фойдаланмоқда?

2.JPG

Тумандаги “Қалқон ота” ва “Қоровултепа” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшаётган аҳоли орасида томорқасидан яхшигина даромад олаётган хонадонлар кўпчиликни ташкил қилади. Аммо “беш қўл баробар эмас”, деганларидек, маҳаллада унумдор ерини қоровсиз ташлаб қўйган дангасалар ҳам бор. Масалан, “Қалқон ота” маҳалласи “Порлоқ-4” кўчасида яшаётган Ғофур Файзиев томорқасида қўшниларидек турли қишлоқ хўжалиги экинлари экиш у ёқда турсин, серунум ерга яқин йилларда ҳатто кетмон ҳам урмаган.

3.JPG

Маҳалла маслаҳатчиси Инобат Адизованинг таъкидлашича, Ғ. Файзиевга маҳалла фаоллари томонидан мўл ва харидоргир ҳосил берадиган экин экиш зарурлиги айтилган. Шунингдек, хонадон соҳиблари тўланадиган ер солиғи 3 баробар кўпайтириш ёхуд ернинг қайтариб олиниши ҳақида огоҳлантирилган. Лекин ҳеч қандай натижа йўқ.

5.JPG

“Қоровултепа” маҳалласи маслаҳатчиси Манзура Муродова билан “Гулзор” кўчасини бирга айланар эканмиз, бу ерда истиқомат қилаётган фуқароларнинг аксарияти баҳор келганидан бехабар, деган хаёлга борасан киши. Чунки, ён-атроф умуман ободонлаштирилмаган, дарахтлар оқланмаган. Ж.Жўраев ва А.Исмоиловларнинг томорқаларга эътибори ҳам ҳаминқадар. Бўш ва қаровсиз ердаги хас-чўплар киши таъбини хира қилади. Ер эгалари эса кун давомида ишда эканлигини баҳона қилиб, экин-тикин қилишга вақти йўқлигини айтишдан бошқа важ топишмади. Шу кўчада айланганимизда, ерни меъёрида ишлатишни билмайдиганларнинг кўп эканлигига гувоҳ бўлдик. Баъзилар яхшигина даромад олиш мумкин бўлган жойларга тоғ тошларини уюм қилиб қўйган. Ҳовли ташқарисидаги қанчадан-қанча ерларни ҳувиллаб ётганини кўриб, ернинг умри беҳуда ўтаётганига ачинасан киши.

6.JPG

“Олма пиш, оғзимга туш”, деган билан иш битармиди. Деҳқончилик қиламан, чорва боқаман, деганга юртдошимизга Президентимиз ташаббуси билан тижорат банклари кредит бераётган бўлса. Ҳамма гап инсоннинг истагига, омилкорлигига боғлиқ. Йўқса, тупроғи бизникидек серунум бўлмаган юртларда тошлоқ жойда кўчат ундириб, мевасини дунёга тарқатаётган хорижликларни кўриб, ҳам шукр қилиш, ҳам тадбир қилиш вақти келмадимикин?

7.JPG

8.JPG

9.JPG

Нуриддин Раҳимов, Сирож Аслонов (сурат) ЎзА
4 384