ЎзА Ўзбек

28.02.2019 17:40:48 Чоп этиш версияси

Ердан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати кучайтирилади


Олий Мажлис Сенати ўн саккизинчи ялпи мажлисида “Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама этилди.

Мазкур ҳужжат билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, Жиноят, Жиноят-процессуал, Фуқаролик, Ер ва Солиқ кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутилган.

Қонун ер ресурсларидан, айниқса, суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати самарадорлигини мустаҳкамлашни ва оширишни таъминлашга кўмаклашади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.