Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.09.2017 15:37 Чоп этиш версияси

Eр юзидаги ҳар тўртинчи аёл ва ҳар олтинчи эркак сифатсиз пойабзал кийиш оқибатида юзага келадиган касалликлардан азият чекмоқда

Бутун жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, бугунги кунда ер юзидаги ҳар тўртинчи аёл ва ҳар олтинчи эркак сифатсиз ёки “қўлбола” пойабзал кийиш оқибатида юзага келадиган касалликлардан азият чекмоқда, дея хабар беради “Ўзстандарт” агентлигининг расмий сайти.

Ҳар йили мактаб ёшидаги болаларнинг 65 фоизи шу сабабдан ясситовонлик хасталигига дучор бўлмоқда. Статистикага кўра, икки ёшда 24 фоиз, тўрт ёшда 32 фоиз, олти ёшда эса 40 фоиз болалар контрафакт маҳсулотларнинг “ўлжаси”га айланмоқда.

Ҳурматли ота-оналар! “Ўзстандарт” агентлиги фарзандингизга пойабзал харид қилаётганингизда албатта унинг тегишли сифат сертификатини сўрашингизни тавфсия қилади.

2 666






Все о погоде - Pogoda.uz