Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

06.09.2018 13:03 Чоп этиш версияси

Энг йирик шамол энергетика станцияси фойдаланишга топширилди

Энг йирик шамол энергетика станцияси фойдаланишга топширилди
Ушбу станция 695 мегаватт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга.

Англиянинг Камбрия қирғоқларида дунёдаги энг йирик “The Wallney Extension“ (Волн кенгликлари) электр энергияси ишлаб чиқарадиган шамол тегирмонлари фойдаланишга топширилди, дея хабар бермоқда "Sky News".

Шамол тегирмонлари Англиянинг Шимоли-ғарбий қисмидан 20 км. узоқликда, Ирландия денгизида ўрнатилган бўлиб, ҳар бири 190 метрни ташкил қиладиган 87 турбинадан ташкил топган.

"Wallney" станцияси 695 мегаватт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу ўртача 600 минг уйдаги истеъмолчиларнинг электрга бўлган эҳтиёжини қондириш имконини беради.

Маълумот учун, электр станциясининг қурилиши 2015 йилда Даниянинг икки йирик жамғармаси кўмагида, Даниянинг "Orsted" фирмаси томонидан бошланганди.

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА