ЎзА Ўзбек

16.07.2019 07:27:33 Чоп этиш версияси

Энг ёши катта абитуриент 87 да, энг ёши эса 14 ёшда


Ўзбекистонда 2019/2020-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига абитуриентларни рўйхатдан ўтказишда 14 ёшдан 87 ёшгача бўлган абитуриентлар қайд этилди. Бу ҳақда Давлат тест маркази маълум қилди.

Энг ёш абитуриент 14 ёшни (14 ёш 212 кун), энг ёши катта абитуриент 87 ёшни (87 ёш 182 кун) қаршилаган.

Абитуриентлар томонидан энг кўп танланган олий таълим муассасаси Самарқанд давлат университети бўлиб, бу ерга 74 минг 377 нафар абитуриент ҳужжат топширган. 45 минг 977 нафар абитуриент танлаган Андижон Давлат университети иккинчи, Қарши давлат университети эса 44 минг 676 нафар абитуриент билан учинчи ўринда қайд этилган.

Танлов кўрсаткичи энг юқори бўлган олий таълим муассасалари (биринчи сифатида танланган таълим йўналишига нисбатан, бир ўринга) эса Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали (29,47), Андижон тиббиёт институти (21,49) ва Самарқанд давлат университети (17,97) бўлди.