Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.09.2018 18:48 Чоп этиш версияси

Энг яхши ташаббускорлар танлови

Энг яхши ташаббускорлар танлови Тошкент туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус-2018” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 августдаги фармойишига мувофиқ ташкил этилган танловда 40 га яқин тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар “Йилнинг энг яхши тадбиркори” (саноат ва хизмат кўрсатиш йўналиши бўйича алоҳида), “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши фермери”, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналишлари бўйича ўз маҳсулот ва хизматлари билан иштирок этди.

Танлов иштирокчиларининг фаолияти уларнинг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш салоҳияти, иқтисодий ҳолати каби мезонлар бўйича ҳайъат аъзолари томонидан холисона баҳоланиб, муносиб номзодлар ғолиб, деб эълон қилинди. Шунингдек, қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Маълумотларга кўра, вилоятда Тошкент туманидан старт олган танловнинг туман ва шаҳар босқичи 23 сентябрда якунланади. Мазкур босқичда йўналишлари бўйича биринчи ўринга сазовор бўлган тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар жорий йил 12 октябрь куни Ўрта Чирчиқ туманида ўтказиладиган танловнинг вилоят босқичида иштирок этади.

Кўрик-танлов якунида ғолиб ва совриндорларга махсус диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Авазбек Худойқулов, ЎзА
2 031