ЎзА Ўзбек

25.04.2019 Чоп этиш версияси

«Энг яхши корпоратив юридик хизмат» аниқланди

«Энг яхши корпоратив юридик хизмат» аниқланди

“Tashkent Law Spring” халқаро юридик форумида Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган «Энг яхши корпоратив юридик хизмат» республика танловининг натижалари эълон қилинди.

«ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани» юридик хизмати «Энг яхши корпоратив юридик хизмат» танловининг биринчи ўрнига муносиб деб топилди. 

Қуйидаги ташкилотлар намунали юридик хизмат сертификати билан тақдирланди: 
-Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки;
-“Ўзкимёсаноат” АЖ;
-“Ипак Йўли” АИТБ.

“Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖ – 3-даражали диплом ҳамда 3 000 000 сўм пул маблағи билан тақдирланди.

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ – 2-даражали диплом ҳамда 5 000 000 сўм пул маблағи билан тақдирланди.

“Энг яхши корпоратив юридик хизмат” республика танлови ғолиби “Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖ – 1-даражали диплом ҳамда 10 000 000 сўм пул маблағи билан тақдирланди. 

530f9eea-93f5-4bbc-b776-333fef464f9c.jpg

230f49a2-9655-42e5-a6d6-0747b47aeb23.jpg

1 713
Н.Насриев, Т. Мамадаминов (сурат), ЎзА