Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.12.2017 11:46 Чоп этиш версияси

Жиззах шаҳрида “Энг яхши китобхон патронаж ҳамшираси” кўрик-танлови ўтказилди

Ўзбекистон Ҳамширалар ассоциацияси вилоят бўлими томонидан вилоят хотин-қизлар қўмитаси, соғлиқни сақлаш бошқармаси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган танловда 10 нафар патронаж ҳамшираси иштирок этди.

– Мазкур танловни ўтказишдан кўзланган мақсад, ҳамширалар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, маънавий дунёқарашини кенгайтириш, инсонпарварлик, меҳрибонлик, фидойилик каби фазилатларни қарор топтириш, китобсеварлиги билан ўрнак бўлаётган тиббиёт ҳамшираларини аниқлаш ва рағбатлантиришдир, – дейди Ўзбекистон Ҳамширалар ассоциацияси вилоят бўлими раиси Ёлқин Толипов – Танловда вилоятнинг барча ҳудудларидаги патронаж ҳамширалар фаол иштирок этди. Бу тадбир нафақат ҳамширалар, барча тиббиёт ходимлари ўртасида китоб тарғиботига хизмат қилади.

Иштирокчилар тўрт шарт бўйича ўз билимини намойиш этган танловда Пахтакор тумани тиббиёт бирлашмаси патронаж ҳамшираси Сарвиноз Қўшбоқова биринчи ўринни эгаллади. Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмаси патронаж ҳамшираси Феруза Дувланова иккинчи, Бахмал тумани тиббиёт бирлашмаси патронаж ҳамшираси Латофат Хидирова учинчи ўринга сазовор бўлди.

Ғолиблар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тошқул Бекназаров, ЎзА
2 214






Все о погоде - Pogoda.uz