ЎзА Ўзбек

10.09.2019 Чоп этиш версияси

“Энг яхши китобхон оила” танлови ғолиблари аниқланди

“Энг яхши китобхон оила” танлови ғолиблари аниқланди

Пойтахтимизда “Энг яхши китобхон оила” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Танлов Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида“ги қарори доирасида ташкил этилди.

Иштирокчилар “Биз китобхонлар оиласи”, “Биз ўқиган китоблар”, “Моҳир қўллар” ва “Ижодкор оила” сингари 4 шарт бўйича беллашди. Шартларни бажариш жараёнида улар ўзлари ўқиган роман, ҳикоя, пьеса ва шеърларини ёддан айтиб берди. Мазкур асарлар асосида тайёрлаган саҳна кўринишларини намойиш қилди.

Шунингдек, улар ижросида эртак қаҳрамонларининг образлари жонлантирилди, ўзлари ёзган шеърлар ва куй-қўшиқлар ижро этилди. Қўлда ясаган турли буюмлар кўргазмаси намойиш этилди. Шартларни бажариш жараёнида иштирокчиларнинг мутолаага бўлган қизиқиши, билим олишга бўлган интилиши йиғилганларда яхши таассурот қолдирди.

Якунда Сурхондарё вилоятидан Асадбек Ибрагимовлар оиласи биринчи, Хоразм вилоятидан Неъматжон Қиличевлар оиласи иккинчи, Навоий вилоятидан Ўткир Фармоновлар оиласи учинчи ўринни қўлга киритди.

Танлов ғолибларига эсдалик совғалари топширилди
.
4.jpg

15.jpg

22.jpg

23.jpg

4 478
Гулноза БОБОЕВА, ЎзА