ЎзА Ўзбек

30.07.2018 15:00 Чоп этиш версияси

“Энг яхши китобхон” кўрик-танловида ёш ҳарбийлар беллашдилар

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими ҳамда Марказий ҳарбий окург қўмондонлиги ҳамкорлигида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирда ёш ҳарбийлар ўзаро баҳслашди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 12 майдаги «Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш доирасида «Энг яхши китобхон» кўрик-танловининг Самарқанд вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими ҳамда Марказий ҳарбий окург қўмондонлиги ҳамкорлигида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирда ёш ҳарбийлар ўзаро баҳслашди. 

Уюшма ахборот хизмати маълумотларига кўра, ғолиблар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари А.Солиев, Х.Нуруллаев, З.Эшонқулова ҳакамлигида аниқланди.

Шунга мувофиқ, биринчи ўрин Шерзод Беғамов, иккинчи ўрин Ойбек Орипов ва учинчи ўринни Нурали Мўминов эгаллади. 

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Гулноза Бобоева, ЎзА
2 952