Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.03.2017 19:07 Чоп этиш версияси

Қаршида энг намунали сардорлар кенгаши танлови ўтказилди

Қаршида энг намунали сардорлар кенгаши танлови ўтказилди Қаршида “Энг намунали сардорлар кенгаши” танловининг Қашқадарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати қошидаги “Камалак” болалар ташкилоти томонидан ташкил этилган тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ташаббус ва интилишларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Бунда Биринчи Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори муҳим дастуриламал бўлмоқда.

– Ёш авлодни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини шакллантириш “Камалак” болалар ташкилоти фаолиятининг муҳим йўналишидир, – дейди вилоят “Камалак” болалар ташкилоти раиси Н.Назарова. – Бугунгидек тадбирлар сардорлар кенгаши аъзоларининг ютуқ ва тажрибаларни таҳлил қилиш, ўзаро тажриба алмашишида қулай имконият яратади.

Уч шарт бўйича ўтказилган танловда Китоб тумани сардорлар кенгаши аъзолари биринчи ўринни эгаллади ва мамлакат босқичига йўлланма олди. Иккинчи ва учинчи ўринларга Муборак ва Шаҳрисабз туманлари сардорлар кенгашлари аъзолари сазовор бўлди.

Тадбир сўнггида “Бирлашиб, биз катта кучмиз!” шиори остида концерт дастури намойиш этилди.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА
2 957






Все о погоде - Pogoda.uz