Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

22.08.2017 19:37 Чоп этиш версияси

“Энг намунали оила” танловининг Андижон вилояти босқичи бўлиб ўтди

Андижонда ўтказилган “Энг намунали оила” танловининг вилоят босқичида Олтинкўл туманидаги Айшахоним маҳалласида яшовчи Абдулҳамид Толипов оиласи биринчи ўринни эгаллади.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Андижон вилояти ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий маркази, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳамкорлигида ўтказилган танловда мамлакатимизда оилаларни қўллаб-қувватлаш, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, унинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

– Оила қанчалик барқарор ва мустаҳкам бўлса, жамият ҳам шу қадар юксалиб бораверади, – дейди Андижон вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзура Юнусова. – Шу мақсадда ўтказилаётган танлов илғор тажрибаларни оммалаштириш, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг оила мустаҳкамлиги, баркамол авлод тарбияси борасидаги билимини оширишга хизмат қилади.

Танловнинг маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда туман ва шаҳар босқичларида 4 минг 384 оила иштирок этди. Унда ушбу оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги, оила аъзоларининг китобхонлик даражаси, миллий қадриятларимизни қай даражада билиши ва асраб-авайлаши, оила бюджети, фарзандларда меҳнат кўникмасини шакллантириш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш борасидаги билими, маҳалла ва жамоат ишларидаги фаоллигига алоҳида эътибор қаратилди.

Андижон шаҳридаги Бўстон маҳалласида яшовчи Ҳабибулло Раҳматуллаев оиласи иккинчи, Избоскан туманидаги Зарбдор маҳалласида яшовчи Рустамжон Тўрақулов оиласи учинчи ўринни эгаллади.

“Китобсевар оила”, “Файзли оила”, “Саховатли оила”, “Аҳил оила”, “Ибратли келин”, “Ишбилармон оила”, “Меҳрибон қайнона”, “Спортчи оила” сингари номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Ушбу материалга оид расм бироздан сўнг жойланади.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
1 981






Все о погоде - Pogoda.uz