Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.05.2018 19:23 Чоп этиш версияси

Энг муносиблар ғолиб бўлди

Наманганда "Ҳадислар билимдони" танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда талабалар, ёш имомлар, ҳадис илмига қизиққан жами 75 нафар иштирокчи қатнашди.

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, эркаклар ўртасида Миркамол Маҳкамов биринчи, Саидасрорхон Нақибхонов иккинчи, Муҳаммад Ботиров учинчи ўринни эгаллади.

Аёллар ўртасида биринчи ўринни Маликахон Мирзаева, кейинги икки ўринни Ҳабибахон Усмонова ҳамда Зулфия Маъруфхўжаева қўлга киритди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Биринчи ўринни эгаллаган ғолиблар танловнинг мамлакат босқичида иштирок этади.

Акромжон Сатторов, ЎзА
9 104