ЎзА Ўзбек

28.08.2018 17:05 Чоп этиш версияси

Энг ибратли оила

Энг ибратли оила Нукусда “Ибратли оила” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Оила институтини мустаҳкамлаш, “Соғлом оила – соғлом жамият” ғоясини ҳаётга татбиқ этиш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш ва соғломлаштиришга қаратилган танловнинг навбатдаги босқичида 15 оила иштирок этди.

Иштирокчилар меҳр-оқибат, қўни-қўшнилар орасидаги ҳамжиҳатлик, фарзандлар тарбиясидаги ибратли ишлари, ҳуқуқий саводхонлик бўйича ўз билимини намойиш этди. Оилаларда кўпроқ учрайдиган қайнона ва келин можароси, турли сабаблар оқибатида юзага келган келишмовчилик ҳолатлари ва уларнинг оқилона ечими акс эттирилган саҳна кўринишлари ҳакамлар томонидан баҳолаб борилди.

Нукус шаҳридаги Рустем Айбергеновлар оиласи энг ибратли оила сифатида эътироф этилди ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Танловда фаол иштирок этган оилаларга эсдалик совғалари топширилди.

Есимхон Қаноатов, ЎзА
4 156