Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.04.2018 18:00 Чоп этиш версияси

Энг фаол жамоалар аниқланди

Энг фаол жамоалар аниқланди Қаршида “Ёш чегарачилар” мусобақасининг Қашқадарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Унда Китоб туманидаги 3-академик лицейнинг “Қалқон”, Шаҳрисабз агросаноат касб-ҳунар коллежининг “Соҳибқирон”, Деҳқонобод агросаноат касб-ҳунар коллежининг “Лочин”, Ғузор қурилиш ва коммунал хизмат кўрсатиш коллежининг “Соҳибқирон”, Нишон маиший хизмат кўрсатиш коллежининг “Ёш ҳарбийлар”, Миришкор туманидаги Жейнов хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг “Бургутлар” жамоалари 14 шарт асосида билим ва истеъдодини синовдан ўтказди.

3.jpg

Кескин ва муросасиз кечган баҳсларда Нишон маиший хизмат кўрсатиш коллежининг “Ёш ҳарбийлар” жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, мусобақанинг мамлакат босқичида қатнашадиган бўлди.

5.jpg

– Бугун ғалаба қозониш осон бўлмади, – дейди ғолиб жамоа сардори Санжар Абдуллаев. – Боиси, бошқа жамоалар ҳам жуда яхши тайёргарликка эга экан. Коллежимизда чақириққача ёшларни тайёрлаш фани бўйича раҳбаримиз Ҳамроқул Ҳамзаев ёрдамида машғулотларга пухта тайёргарлик кўрганимиз ютуғимизни таъминлади. Аслида шундай бўлиши ҳам керак. Ҳарбий доим ҳам ақлан, ҳам жисмонан тайёр бўлиши ва ҳар қандай вазиятга шай туриши даркор. Насиб этса, мусобақанинг мамлакат босқичида ҳам муносиб иштирок этамиз.

7.jpg

Танлов якунида ғолиб жамоалар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА
2 147