Янги йил байрамига ажойиб совға бўлган компьютерларни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Пардаев ўз эгаларига тантанали топширди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов 40 га яқин блогер ҳамда туман ҳокимларининг жамоатчилик билан алоқа ўрнатишда фаоллик кўрсатаётган ахборот хизмати раҳбарларини замонавий ноутбук билан тақдирлади.

5.jpg

– Сўз – қудратли куч, – дейди фаол блогер, Термиз давлат университети 4 босқич талабаси Инобат Каримова. – Шу боис ҳам кенг жамоатчиликка айтаётган ҳар бир сўзимизнинг мағзини чақишимиз керак. Кейинги йилларда биз, ёшларнинг ижтимоий тармоқларда ўз фикримизни эркин, баралла етказишимиз учун кенг имконият яратилди. Жойлардаги ютуқ ва муаммоларни очиб бераяпмиз. Бу жараёнда тўғри сўзни айтишимиз, воқеа ва ҳодисаларни хаспўшлаб кўрсатмаслигимиз керак. Бир неча йилдан буён мустақил блогерман. Шу пайтгача ўз сўзимни жамоатчиликка етказишда қўл телефонимдан фойдаланаётган эдим. Бу компьютер менинг имкониятларимни янада кенгайтиради. 

7.jpg

– Дунёда интернет ривожланиб, ижтимоий тармоқларда фикрлар хилма-хиллиги шиддатли тус олган ҳозирги пайтда юз бераётган янгилик ва воқеаларни тезкор жамоатчиликка етказиш, одамларда тўғри муносабат уйғотиш зиммамизга катта масъулият юклайди, – дейди Қумқўрғон тумани ҳокимининг ахборот хизмати раҳбари Нигора Жумаева. – Мазкур ноутбук бизнинг бу борадаги ишимизни янада енгиллаштириб, кенг жамоатчиликни туманимизда юз бераётган ўзгаришлар, содир бўлаётган воқеа-ҳодисалардан тезкор хабардор қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Тадбирда сўзга чиққан блогерлар сўз эркинлиги таъминланаётган, жойларда адолатли жамоатчилик назорати ўрнатилаётган мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар Ватанимиз тинчлиги, юртимиз ободлиги, халқимиз фаровонлиги учун хизмат қилаётганини алоҳида қайд этиб, бу жараённинг фаол тарғиботчиси бўлиш йўлида ёшларга яратиб берилаётган имконият учун миннатдорлик билдирди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг фаол блогерлар тақдирланди