ЎзА Ўзбек

15.08.2018 12:41 Чоп этиш версияси

Энг арзон супер-контракт 82 миллион 935 минг сўм

Энг арзон супер-контракт 82 миллион 935 минг сўм

Давлат қабул комиссиясининг баёни асосида жами 276 та йўналиш бўйича оширилган тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди.

Унга кўра, энг арзон супер-контракт миқдори 82 миллион 935 минг сўм бўлиб, 141 та йўналишда (51,1 фоиз) абитуриентлар айни шу миқдордаги супер-контрактни тўлаб, талаба бўлиши мумкин.

Энг қиммат супер-контракт эса ўтган йилдагидек ҳуқуқ соҳаси учун белгиланди – 25 баробар! Бунга кўра, юрист бўламан деган, лекин етарли балл тўплай олмаган абитуриентлар биринчи йил учун 276 миллион 450 минг сўм тўлаб, талаба бўлади.

Шу каби супер-контракт учун 276 та йўналишга жами 11 хил миқдордаги нархлар белгиланди.

Эслатма: тўплаган баллари тўлов-контракт доирасидаги қабул квоталари чегарасига 4 баллдан ортиқ балл етмаган, бироқ энг юқори баллнинг 30 фоиздан (56,7 балл) кам бўлмаган ҳолда, ўқиш истагини билдирган абитуриентлар супер-контрактда ўқиши мумкин.

Супер-контракт фақат биринчи йил учун тўланади (оддий контрактнинг суммаси ҳам шунинг ичида), кейинги йилларда оддий контракт тўланади.

ЎзА
13 292