ЎзА Ўзбек

15.01.2020 Чоп этиш версияси

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланган “уддабуронлар” сири фош этилди

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланган “уддабуронлар” сири фош этилди
2019 йилнинг декабрь ойида МИБ ходимлари томонидан Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳудудида ўтказилган текширувда тумандаги 7-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби хўжалик ишлари мудири бўлиб ишловчи фуқаро мактабда электр энергиясига тўғридан-тўғри уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган. Унинг бу ҳаракати 2 258 000 сўмлик зарар келтириб чиқарган.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, ушбу фуқаро томонидан етказилган 2 258 000 сўмлик зарар тўлиқ қопланди.

МИБ ходимлари Мирзаобод туманида ҳам яна бир шундай ҳолатни фош қилди. Мирзаобод туманидаги Беруний маҳалласида жойлашган “Сардоба-Темир йўл” агросаноат мажмуасида ўрганиш ишлари олиб борилди. Маълум бўлишича, ушбу мажмуанинг муҳандиси томонидан иш жойида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ноқонуний уланиб, электр энергиясидан фойдаланиб келганлиги аниқланган. Унинг бу уддабуронлиги 21 384 000 сўмлик зарарни келтириб чиқарган.

729
ЎзА