ЎзА Ўзбек

27.08.2018 19:34 Чоп этиш версияси

Энергетиклар семинари

Энергетиклар семинари
Наманганда “Ўзбекэнерго” АЖ “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти томонидан республика кўргазмали семинари ўтказилди.

Семинарда “Ўзбекэнерго” АЖ ҳамда унинг тизимидаги корхона-ташкилотлар, лойиҳалаш муассасалари, вилоятлардаги ҳудудий электр тармоқлари корхоналари раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда электр таъминоти тизимини давр талаби даражасида такомиллаштириб бориш, соҳани инновацион технологияларни жорий этган ҳолда модернизация қилиш бўйича долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

Энергетиклар  семинари

“Ўзбекэнерго” тизимини малакали мутахассислар билан мустаҳкамлаш, энергетика таъминоти жараёнини бошқариш ва энергия тақсимоти технологияси, истеъмолчилар ҳамда электр қурилмаларига техник хизмат кўрсатишнинг замонавий талаблари хусусида маърузалар тингланди.

Иштирокчилар бугунги кунда мамлакатимиз энергетика тизимини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган лойиҳа ва дастурлар, эришилган натижалар ва истиқболли режалар билан таништирилди. Бу борадаги ишлар Тўрақўрғон тумани электр таъминоти корхонаси фаолияти мисолида кўргазмали намойиш қилинди.

Энергетиклар  семинари

Семинар қатнашчилари Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси, Исҳоқхон Ибрат ёдгорлик мажмуаси ва вилоятнинг диққатга сазовор жойларида бўлиб, бунёдкорлик ишлари самаралари билан танишди.

Акромжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
4 581