ЎзА Ўзбек

07.07.2018 13:17 Чоп этиш версияси

Эндиликда банкларда чакана амалиётлари кассаси ташкил этилиши мумкин

Эндиликда банкларда чакана амалиётлари кассаси ташкил этилиши мумкин
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир Йўриқнома Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ушбу Йўриқнома тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилиш тартибини белгилайди.

Йўриқномага кўра, эндиликда банкларда жисмоний шахслардан нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилиб олиш ёки чиқим қилиш, шунингдек, уларнинг банк карталари орқали тўловларни қабул қилиш ҳамда валюта айирбошлаш шохобчаси ва чакана касса хизматларининг бошқа турларини кўрсатиш учун чакана амалиётлари кассаси ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

ЎзА
7 677