ЎзА Ўзбек

25.08.2018 09:42 Чоп этиш версияси

Энди йўл белгилари орқали радар ўрнатилган ҳудудни биласиз

Энди йўл белгилари орқали радар ўрнатилган ҳудудни биласиз
Хўш, Тошкентнинг қайси кўчаларида «радар» йўл белгилари ўрнатилди?

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати маълум қилишича, пойтахтнинг 52 та нуқтасида «Радар» йўл белгилари ўрнатилди.

Мазкур йўл белгилари қуйидаги жойларда ўрнатилди:

• "Чимбой" кўчасида – КҲАЙдан Форобий кўчасигача – 2 та белги;
6759f0a914f8e2c7abff0527e0aae14c.jpg

• "Сағбон" кўчасида – Г.Аъзамова кўчасидан Тўйчи ота кўчасигача – 5 та белги;

• КҲАЙ – "Паркент" кўчасидан "Дархон" кўчасигача – 2 та белги;

• КҲАЙ – "Кичик Бешёғоч" кўчасидан А.Қаҳҳор кўчасигача – 2 та белги;

• КҲАЙ – "Қушбеги" кўчасидан “Ўзбекнефтгаз” шохобчасигача – 1 та белги;

• Маҳтумқули кўчасида – Мирзо Улуғбек кўчасидан "Паркент" кўчасигача – 2 та белги;

• И.Каримов кўчасида – Т.Тўла кўчасидан "Олмазор" кўчасигача – 2 та белги;

• Бойқаро кўчасида – "Юқори Чирчиқ" кўчасидан "Роҳат" кўчасигача – 4 та белги;

• Фурқат кўчасида – Навоий кўчасидан И.Каримов кўчасигача – 4 та белги;

• Қодирий кўчасида – М.Ганди кўчасидан А.Темур кўчасигача – 4 та белги;

• "Боғишамол" кўчасида – “Ўзбекнефтгаз” шохобчасидан Ботаника боғигача – 2 та белги;

• "Нурафшон" кўчасида – "Ҳумдонсой" кўчасидан Раҳмат Файзи кўчасигача – 2 та белги;

• "Бунёдкор" кўчасида – "Байналмилал" кўчасидан Олий Мажлис биносигача – 4 та белги;

• "Бунёдкор" кўчасида – "Гавҳар" кўчасидан “Чилонзор” буюм бозоригача – 4 белги;

• Аҳмад Дониш кўчасида – "Майқўрғон" кўчасидан Уста Ширин кўчасигача – 4 та белги;

• Амир Темур кўчасида – "Ифтихор" кўчасидан "Боғишамол" кўчасигача – 4 та белги;

• "Нурафшон" кўчасида – "Себзор" кўчасидан "Қорасарой" кўчасигача – 4 та белги.

ЎзА
6 625