ЎзА Ўзбек

19.12.2018 16:35:28 Чоп этиш версияси

Энди талабалар китоб қидиришга вақт сарфламайди


Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан 2018-2019 ўқув йилининг бошида синов тариқасида Тошкент Давлат стоматология институтида QR Book лойиҳасини ишга туширилди. Мазкур лойиҳа тез орада бошқа олий таълим муассасаларида ҳам татбиқ этилиши режалаштирилган.

Лойиҳанинг моҳияти шундаки, эндиликда талабалар севимли китобларини қидириб топиш учун ҳеч қанча вақт сарфламайди ва профессор ўқитувчилар томонидан тавсия этилган ўқув қўлланма ва дарсликлар, виртуал лаборатория, мультимедиа воситаларининг барчасини телефон ёрдамида онлайн равишда очиб кўриш имкониятига эга бўлади. QR book инновацион кутубхонага кириш учун, ўқувчи смартфонни QR code reader (аналоглари мавжуд) иловасини юклаб олиши ва карта орқа тарафидан истаган китобни танлаб, QR кодини ўқитиши лозим. Шунда уйда, машина ва жамоат транспортларида, ўқув муассасаларида, дам олиш масканларида китоб мутолаа қилиш имкониятига эга бўлади.

Келажакда ушбу лойиҳани янада такомиллаштириш учун QR book картасига ўқув материалларини яхши ўзлаштириш учун видео ва фото материаллар, электрон дарслик ва атласлар, муаллифлик китоблари ва лаборатория ишларини анимация тарзда жойлаштириш режалаштирилган.