ЎзА Ўзбек

24.07.2018 09:59 Чоп этиш версияси

Энди тадбиркорларни тафтиш қилиш 30 кундан ошмайди

Энди тадбиркорларни тафтиш қилиш 30 кундан ошмайди
Илгари тафтиш муддати белгиланмаганлиги сабабли ушбу жараён бир неча ойлаб давом этиши ҳам мумкин эди.

Мазкур тартиб яқинда Президент томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунда ўз аксини топган. 

Зарур бўлганда бу муддат Бош прокурорнинг ёки унинг ўринбосарининг розилигига кўра ёхуд суднинг ажрими билан яна 30 кунга узайтирилиши мумкин.

Шунингдек, эндиликда тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ фактлар бўйича тадбиркорларга нисбатан жиноят ишини қўзғатишга фақат Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёхуд Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарининг розилиги билан амалга оширилади.

ЎзА
5 637