ЎзА Ўзбек

09.08.2018 10:10 Чоп этиш версияси

Энди қонун ҳужжатлари тўпламига обуна бўлинмайди

Энди қонун ҳужжатлари тўпламига обуна бўлинмайди

Адлия вазирлигининг давлат органлари ва ташкилотларининг “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”га обуна бўлишни тугатиш таклифи Президент томонидан маъқулланди.

Президентнинг 2018 йил 8 августдаги “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони билан Адлия вазирлигининг 2019 йил 1 январдан эътиборан қуйидагиларни тугатиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди:

• давлат органлари ва ташкилотларининг “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ахборотномаси”, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари тўплами” ва “Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами”га обуна бўлиш;

• “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ахборотномаси”, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари тўплами”, “Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами”ни уларни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига (www.lex.uz) ўтказган ҳолда нашр этиш, бундан архивларда, ахборот-ресурс марказларида сақлаш учун, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар талабларига кўра тайёрланадиган нусхалар мустасно.

ЎзА
7 203