Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.09.2018 16:42 Чоп этиш версияси

"Энди мен ҳам Ўзбекистон фуқаросиман!"

"Энди мен ҳам Ўзбекистон фуқаросиман!"
Наманганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган бир гуруҳ юртдошларимизга фуқаролик паспорти тантанали равишда топширилди.

Шу муносабат билан вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳуқуқ-тартибот идоралари мутасаддилари, фахрийлар, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида бўлиб ўтган маросимда мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари олий қадрият сифатида ҳар томонлама кафолатланаётгани таъкидланди.

– Узоқ йиллар ўз уйимизда бегонадек яшадик, – дейди Косонсой туманидан Д.Самадова. – Муҳтарам Президентимизнинг бағрикенглик, инсонпарварлик сиёсати туфайли биз ҳам ўз Ватанимиз, Ўзбекистон деган катта оиланинг ҳақиқий аъзоси бўлдик. Энди баралла “Мен Ўзбекистон фуқаросиман!” деб айта оламан. Бу кунларни жуда орзиқиб кутган эдик, етказганига шукр! 

1 (1).jpg

Тадбирда вилоятнинг Косонсой, Уйчи, Учқўрғон, Янгиқўрғон каби туманларида истиқомат қилаётган 25 нафар юртдошимизга Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти топширилди.

Маросимда Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров сўзга чиқди.

А.Сатторов, Ҳ.Мамадалиев (сурат), ЎзА
5 959