Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.08.2018 11:16 Чоп этиш версияси

Энди машина ойналарини қорайтириб юришингиз мумкин!

Энди машина ойналарини қорайтириб юришингиз мумкин!

2018 йил 1 августдан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларга туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан пулли асосда фойдаланишга рухсат бериш тўғрисидаги норма кучга кирди.

Албатта бунинг учун тегишли рухсатнома олиш зарур.

Шунингдек, бугундан бошлаб автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш фаолияти билан нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган бошқа юридик шахслар шуғулланиши мумкинлигига оид қоида ҳам кучга кирди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилмоқда.

ЎзА
7 225