Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.07.2018 09:56 Чоп этиш версияси

Энди хорижда ишлаётганларга ҳам иш стажи ёзилади

Энди хорижда ишлаётганларга ҳам иш стажи ёзилади
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 5 июлдаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида бу белгилаб қўйилди.

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига энг кам иш хақининг тўрт ярим баравари миқдорида йиллик суғурта тўловларини ихтиёрий равишда тўлаш тартиби жорий этилади. Бунда тўловлар амалга оширилган даврлар белгиланган тартибда меҳнат стажига қўшилади.

Бу ҳаракат жорий йил 1 августдан бошлаб амалга оширилиши режалаштирилган.

ЎзА
5 476