ЎзА Ўзбек

01.06.2020 Чоп этиш версияси

Энди хорижда даволанишга ҳожат йўқ

Энди хорижда даволанишга ҳожат йўқ

Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази нафақат Қарши шаҳри, балки вилоятда фаолият кўрсатаётган тиббиёт муассасалари орасидаги энг йирик, малакали тиббий хизмат кўрсатадиган тиббиёт муассасаларидан ҳисобланиб, марказда бугунги кунда бир ойда 1 минг 500, бир йилда эса 18 мингдан ортиқ беморларга стационар, 30 мингдан ортиқ беморларга эса амбулатор тиббий хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Марказ 421 ўринга, шу жумладан, бюджет ҳисобида 210 ўрин, 211 ўринли хўжалик ҳисобида фаолият кўрсатмоқда. 14 ўринли жонлантириш бўлими мавжуд.

2020 йил 1 май ҳолатига кўра, марказда жами 818 нафар ишчи-ходимлар, шу жумладан, 104 нафар (29 нафари олий тоифали) врач, 437 нафар (60 нафари олий тоифали) ўрта тиббиёт ходими беморларга тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Марказда врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2019 йил давомида 52 нафар, 2020 йил 4 ой мобайнида 18 нафар врачларнинг малакаси оширилди. Врачлар нафақат Тошкент шаҳридаги тиббиёт малака ошириш институтида, балки чет эллардаги нуфузли тиббиёт муассасаларида ўз билимларини оширишди. 

2020 йил март ойида Россия Федерацияси Ставропол давлат тиббиёт университети профессор-педагоглари томонидан «Нефрология» мавзуси бўйича онлайн сайёр ўқув цикли ташкил этилди. Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази, Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ва Россия федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ставропол давлат тиббиёт университети ўртасида уч томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Марказда хирургия блоки бўлимларида вилоятда ягона ҳисобланган торакал хирургия (кўкрак қафаси хирургияси) бўлимида ўпка резекцияси, ўпка бўлагини олиб ташлаш, торакотомия, ўпка абсесси, ўпка кистаси, плеврит, ўпка эхинококки ва бошқа мураккабликдаги операциялар ўтказилишига эришилди.

Снимок.PNG

Урология бўлимида Республика илмий марказларида бажариладиган простата бези аденомектомия без ўрнини тикиш билан, қовуқ-қин оқмасини тикиш, сийдик найи торайиши уретеропластика пластика амалиётлари, сийдик найи пастки қисми ёки тош касалликларида уретероцистонеоанастомоз операциялари, сийдик канали турли хилдаги торайиш ҳолатларида уретропластика операцияси йўлга қўйилди.

Вилоятда ягона бўлган травматология-ортопедия соҳасидаги синишлар, чиқишлар, туғма чиқишлар, остеомиелит, артроз, ампутациядан сўнги ҳолат, остеохондрозлар, қўшма шикастланишлар, мениск шикасти, суяк ўсма касаллиги ва шу каби операциялар амалга оширилмоқда.

Марказ раҳбарияти томонидан 2019 ва 2020 йилларда марказнинг молия хўжалик фаолиятини беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, беморлар даволанадиган хоналарда улар учун барча шарт-шароитларни яратиш ҳисобидан янада мустаҳкамлаш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, марказ бўйича 2018 йилда хўжалик беморларга пуллик хизмат кўрсатиш ҳисобидан 5,5 миллиард сўм маблағ топилган бўлса, ушбу кўрсатгич 2019 йилда 10,5 миллиард сўмни ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан 2 баробар ортиқча маблағ топилди.

Беморларга тиббий хизмат кўрсатиш эвазига топилган маблағ бевосита айнан уларга тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадларига сарфланмоқда.

- Жумладан, беморлар даволанадиган палаталарда иқлим шароитини яхшилаш мақсадида 150 донадан кондиционер, музлаткич, телевизор, 130 миллион сўмлик парда ва гиламлар ҳамда бошқа маҳсулотлар харид қилинди, - дейди марказ бош шифокори Тўлқин Расулов. – Марказнинг барча бўлимларида жорий таъмирлаш ишларига 2019 йил 986 миллион, 2020 йил 420 миллион сўм сарфланди. 249 миллион сўмлик ломинат ётқизилди. 

photo_2020-06-01_20-28-53.jpg

Физиотерапия бўлимига «АЛМАГ» номли магнитотерапия аппарати, “YXZ-IV” маркали − тракцион каравоти, қон-томир жарроҳлик ва травматология бўлимларига электрохирургик коагулятор «ЭХВЧ-400» маркали аппаратлар харид қилинди. Узоқ туманларда ихтисослашган амалий ва методик тиббий ёрдамни ташкиллаштириш, оғир беморларни консультация қилиш мақсадида 1 дона 14 кишилик “Golden Dragon” русумли микроавтобус лизинг асосида ҳамда 115 миллион сўмлик «Ласетти» енгил автомашина аҳоли мурожаатларини жойига мутахассислар билан бориб ўрганиш учун харид қилинди. 

Марказ нейрохирургия бўлими мазкур лойиҳа асосида кўчма рентген-ташхислаш тизими ва портатив рентген аппарати “APELEM” билан таъминланган эди. МРТ ускунасининг ўрнатилиши мазкур хайрли тадбирларнинг узвий давоми бўлиб, ушбу ускунани коммуникация тармоқларига улаш учун 250 миллион сўм маблағ сарфланди.

Марказда ходимларни рағбатлантириш борасида бир қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Масалан, 2018 йилда марказ ходимларига атиги 3 миллиард 191 миллион икки юз минг сўм иш ҳақи берилган бўлса, 2019 йилда ушбу кўрсатгич бир ярим баробарга ошиб, 5 миллиард 492 миллион 200 минг сўмни ташкил этди.

Малакали врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг ойлик иш ҳақлари 2019 йилда кескин ошди. Уларнинг ошлик иш ҳақлари 2018 йилга нисбатан 6-7 бараварга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 25 март кунидаги «Ўзбекистон Республикасида эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар коронавирус инфекцияси» билан касалланган беморларни шифохоналарга ётқизиш учун резерв ўринлар ташкил этиш ҳамда аҳолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни ташкиллаштириш тўғрисида”ги 82-сонли буйруқларининг ижросини таъминлаш мақсадида марказ коронавирус инфекциясига гумон қилинган беморлар учун мўлжалланган шифохоналар рўйхатига киритилгани ва беморлар карантинда сақлангани сабабли 2020 йил 28 мартдан 2020 йил 1 майгача марказда беморларни қабул қилишни тўхтатилгани бир оз бўлсада, беморларга тиббий хизмат кўрсатиш эвазига топиладиган маблағларни чекланишига тўғри келди.

Шунга қарамасдан, 2020 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, кўрсатилган тиббий хизмат ҳисобидан 3 миллиард 113 миллион сўм маблағ топилишига эришилди.

3 910
Ў.БАРОТОВ, ЎзА