ЎзА Ўзбек

02.08.2018 09:29 Чоп этиш версияси

Энди ерингизни асоссиз равишда ҳеч ким олиб қўя олмайди

Энди ерингизни асоссиз равишда ҳеч ким олиб қўя олмайди

Атрофимизда баъзан ери асоссиз олиб қўйилган ёки иморати ноҳақ бузилган шахслар учраб туради. Эндиликда Давлатимиз раҳбарининг куни кеча эълон қилинган “Ўзбекистон Республикасида инвестицион муҳитни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида бундай ҳолатларга чек қўйилади.

Чунки 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ерларни олиб қўйиш ҳақидаги қарорга фақат ерлари олиб қўйилиши режалаштирилаётган шахслар билан очиқ муҳокама ўтказилиб, фойда ва харажатлар баҳолангандан кейингина йўл қўйилади.

Олиб қўйилаётган ер участкаларидаги иморатлар ва иншоотларнинг бузилишига кўчмас мулкнинг бозор қийматини ва олиб қўйиш оқибатида мулкдорларга етказилган зарарларнинг ўрни тўлиқ қоплангандан кейин йўл қўйилади.

Жисмоний ва юридик шахсларга давлат органи (мансабдор шахс)нинг қонунга хилоф маъмурий ҳужжатни чиқариши натижасида етказилган зарари давлат томонидан қоплаб берилади.

ЎзА
9 310