ЎзА Ўзбек

11.07.2019 Чоп этиш версияси

Энди элчихонада ёш оилаларнинг никоҳлари қайд этилади

Энди элчихонада ёш оилаларнинг никоҳлари қайд этилади

Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси консуллик бўлими фуқаролик муносабатларини расмийлаштириш бўйича ваколатидан фойдаланиб, хорижда яшаётган Ўзбекистон фуқароларининг қонуний никоҳларини рўйхатга олиш ишларини ташкил этмоқда.

Германияда истиқомат қилаётган ўзбекистонлик Шуҳрат Хўжаев Украина фуқароси Анастасия Бабенко билан оилавий ришталарини Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига мувофиқ элчихонада расмийлаштирган ана шундай фуқаролардан.

Чехия ва Эстония олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Акмалиддин Алимов ва Шаҳло Алихонова ҳам никоҳни мамлакатимизнинг Берлиндаги элчихонасида расмийлаштиришга қарор қилди.

“Чехияда таҳсил олсам-да, барча консуллик масалаларини мамлакатимизнинг Берлиндаги элчихонасида амалга оширишни маъқул кўраман. Хусусан, никоҳимизни ҳам айни шу ерда яратилган имкониятдан фойдаланган ҳолда қайд этдик”, дейди Ш.Алихонова.

Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари томонидан кўрсатилаётган бу каби хизмат турлари Ватандан олисда юрган юртдошларимизнинг давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишларига хизмат қилмоқда.

6 531
ЎзА