Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

01.08.2018 11:57 Чоп этиш версияси

Энди дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш шарт бўлмайди

Энди дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш шарт бўлмайди
Адлия вазирлиги “Ҳуқуқий ахборот” канали орқали бугун – 1 августдан бошлаб мамлакатдаги ўзгаришларни маълум қилди.

Унга кўра, 2018 йил 1 августдан бошлаб:

“Ўзбекистон Республикасида грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларнинг тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ эндиликда гриппнинг оғир шаклларига ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларни юқтирганликда гумон қилинаётган шахсларга ушбу вирус турлари бўйича мажбурий ташхис қўйиш юзасидан норма кучга кирди;

штатдаги ходимларининг 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан ташкил топган ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари корхоналари жами ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 4,7 фоиз миқдорда белгиланади;

Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказиш учун юқори тартибга солувчи талаблар қўйилган мамлакатларда амалга оширилган дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш натижалари тан олинади (рўйхатдан ўтказиш шарт бўлмайди). Илгари дори воситалари, албатта, қайта давлат рўйхатидан ўтиши шарт эди.

ЎзА