Энди божхона ходимларининг фарзандлари тавсиянома билан ОТМга грант асосида танловсиз ўқиши мумкин
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси божхона органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси божхона органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳага кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган, контузия, шикаст олган ёки касалликларга дучор бўлган божхона органлари ходимларининг фарзандлари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг тавсияномаси асосида белгиланган қабул кўрсаткичларидан ташқари давлат гранти асосида Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) танловсиз қабул қилинадилар;
хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган, контузия, шикаст олган ёки касалликларга дучор бўлган божхона органлари ходимларининг фарзандлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва Давлат божхона қўмитасининг олий (магистратура, иккинчи ва олий ўқув юртидан кейинги таълимдан ташқари) ва ўрта махсус таълим муассасаларига қабул квоталаридан ташқари дастлабки ва касбий (ҳарбий-профессионал) танлов натижалари, шунингдек Давлат божхона қўмитаси раисининг тақдимномаси асосида қабул қилинадилар.
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси раисига тўлов-шартнома (оширилган тўлов-шартнома ставкаси бундан мустасно) асосида олий таълим муассасалари бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) ўқишга мазкур қарор қабул қилингунга қадар кирган, шунингдек, ўқиш давомида ушбу ҳолатларда ота-онасини йўқотган тақдирда:
хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган божхона органлари ходимларининг фарзандларига - шартномаларнинг тўлиқ ҳажми;
хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган, контузия, шикаст олган ёки касалликларга дучор бўлган божхона органлари ходимларининг фарзандларига -шартномаларнинг эллик фоизи миқдори Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилади.
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона маъмурчилигини такомиллаштириш, тартиб-таомилларни соддалаштириш, амалиётга илғор ахборот технологияларини жорий этиш, контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашишда ҳамда божхона органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган, хизмат, илмий ёки педагогик фаолиятда юқори натижаларга эришган божхона органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига:
олий таълим муассасаларига белгиланган давлат гранти асосида қабул кўрсаткичларининг уч фоизи миқдорида давлат гранти асосидаги қўшимча қабул кўрсаткичлари ажратилади;
ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун курсантлар (ўқувчилар)ни қабул қилишнинг умумий сонидан икки фоизли квота ажратилади.
Давлат божхона хизмати органлари ходимлари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.
Лойиҳада келтирилишича, ходимларнинг фарзандларини ажратилган уч фоизли квоталар доирасида олий таълим муассасаларига қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг тавсияномаси бўйича танлов асосида амалга оширилади ҳамда ўринлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, абитуриент кириш имтиҳонларининг энг юқори баллидан камида ўттиз фоизини тўплаган тақдирда, кетма-кетлик тартибида тақсимланади;
ходимларнинг фарзандлари учун ажратилган икки фоизли квоталар доирасида ҳарбий таълим муассасаларига қабул қилиш дастлабки ва касбий (ҳарбий-профессионал) танлов натижалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг тақдимномаси асосида амалга оширилади;
ходимлар, шу жумладан хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган, контузия, шикаст олган ёки касалликларга дучор бўлган божхона органлари ходимларининг фарзандларини олий таълим муассасалари ва ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун тавсиянома (кейинги ўринларда - тавсиянома) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан Давлат божхона қўмитаси Кадрлар бошқармаси бошлиғининг илтимосномаси асосида берилади;
тавсиянома бир олий таълим муассасаси ёки ҳарбий таълим муассасасига бир марта кириш учун уч йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади;
ходимларнинг фарзандларига ушбу қарорда кўзда тутилган тавсиянома билан бир қаторда муддатли ҳарбий хизматни ўтаганлиги бўйича ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаси ҳам мавжуд бўлса, уларни танлов асосида олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш қўмондонлик тавсияномасида белгиланган қўшимча балларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади;