ЎзА Ўзбек

02.06.2020 Чоп этиш версияси

Энди АИ-80 маркали бензин ишлаб чиқарилмайди

Энди АИ-80 маркали бензин ишлаб чиқарилмайди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида ишчи гуруҳ аъзолари Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи фаолиятини ўрганди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 апрелдаги «Нефть ва газ саноатининг молиявий барқарорлигини оширишнинг биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, нефть нархларининг глобал ўзгариши шароитида корхонанинг молиявий-иқтисодий аҳволи, заводнинг мавжуд технологик қувватлари, етказиб берилаётган хомашё нархлари, жумладан, маҳаллий нефть нархига ва 2020 йил 1 майдан кучга кирган биржа савдолари орқали нефть маҳсулотларини сотиш тартибига алоҳида эътибор қаратиш асосий масалалардан.

Шу боис, ишчи гуруҳ танишув жараёнида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш ва реконструкция қилиш лойиҳасини амалга оширишни муҳокама қилди. Маҳсулотларни ички ва экспорт бозорларида сотиш, хомашё базасини аниқлаш ва таъминлаш, лойиҳанинг техник ва иқтисодий кўрсаткичлари, нефть нархидаги ўзгаришларнинг турли вариантлари бўйича лойиҳанинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари, шунингдек, заводни модернизация қилиш ва реконструкция қилиш инвестиция лойиҳасини қайтариш масалалари кўриб чиқилди.

photo_2020-06-01_20-37-59.jpg

Заводни модернизация қилиш ва реконструкция қилиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш натижасида АИ-91, АИ-93, АИ-95 маркали юқори октанли бензин ишлаб чиқариш ва АИ-80 маркали бензин ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечиш, шунингдек, Евро-5 талабларига жавоб берадиган дизель ёқилғисини ишлаб чиқаришга ўтиш кутилмоқда.

Ишчи гуруҳ асосий ишлаб чиқариш объектларини кўздан кечирди ва режалаштирилаётган янги технологик қурилмаларнинг қурилиши жойи билан яқиндан танишди. Шунингдек, танишув пайтида инвестицион лойиҳани босқичма-босқич амалга ошириш учун тақдимотни тайёрлаб топшириш ҳамда FEED лойиҳасини, жумладан, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун имтиёзли кредит шартлари бўйича таклифларни ўрганиш ва жорий этиш бўйича топшириқлар берилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

7 118
ЎзА