Тожикистон Республикасида 11 октябрь куни ўтказилган Президент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди. Унга кўра 90,92 фоиз сайловчилар амалдаги Президент Эмомали Раҳмонга овоз берган.

Бу ҳақда бугун Душанбе шаҳрида сайловнинг илк якунларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида Тожикистон Марказий сайлов ва референдум комиссияси раиси Бахтиёр Худоёрзода маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, Тожикистон мустақил касаба уюшмалари федерацияси, Тожикистон ёшлар иттифоқи ва Тожикистон Халқ демократик партиясидан номзод Эмомали Раҳмон 90,92 овоз билан мамлакат Президентлигига сайланган. 

– Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 4 миллион 221 минг 76 нафар фуқаро ёки 85,39 фоиз сайловчи овоз беришда қатнашган, – деди Тожикистон Марказий сайлов ва референдум комиссияси Бахтиёр Худоёрзода. 

«Ховар» Миллий ахборот агентлигининг хабар қилишича, Тожикистон аграр партияси номзоди Рустам Латифзода – 3,03, Тожикистон иқтисодий ислоҳотлар партияси номзоди Рустам Раҳматзода – 2,15, Тожикистон компартиясидан номзод Мироджа Абдуллоев – 1,17, Тожикистон социалистик партияси номзоди Абдуҳалим Ғаффоров – 1,49 фоиз овоз тўплаган. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эмомали Раҳмон сайловда ғолиб бўлди