Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.01.2017 19:08 Чоп этиш версияси

«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил» эсдалик нишонлари топширилди

«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил» эсдалик нишонлари топширилди Тошкент Олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 25 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Билим юрти бошлиғи Ф.Ортиқов, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ф.Абдураҳимова ва бошқалар Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилган ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани, бугунги кунда ҳарбий хизмат нафақат бурч, балки шон-шараф ишига, мамлакатимиз ҳудудий яхлитлиги ва халқимиз осойишталиги кафолатига айланганини таъкидлади.

Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда Тошкент Олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти Қуролли Кучлар сафига ҳар томонлама етук ва юқори малакали офицер кадрларни тайёрлаш билан ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Мазкур билим юрти тўртинчи маротаба «Энг илғор олий ҳарбий таълим муассасаси» танлови ғолиби бўлди.

Тадбирда билим юртининг бир қатор ҳарбий хизматчиларига, Қуролли Кучлар ишчи ва хизматчиларига давлатимиз мустақиллигини ҳимоя қилишдек масъулиятли ва фидокорона хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил» эсдалик нишонлари топширилди.

«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси ва билим юрти ҳарбий оркестри томонидан концерт намойиш этилди.

Нурилло Насриев, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА
4 482






Все о погоде - Pogoda.uz