ЎзА Ўзбек

14.02.2020 Чоп этиш версияси

ЭЪЛОН: Тошкент давлат иқтисодиёт университети юқори малакали педагогларни ишга қабул қилади!

ЭЪЛОН: Тошкент давлат иқтисодиёт университети юқори малакали педагогларни ишга қабул қилади!

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таҳсил олаётган талабаларнинг етук мутахассис сифатида камол топишларини таъминлаш мақсадида профессор-ўқитувчилар таркибини малакали педагоглар билан тўлдиришга талаблар қўйилмоқда.

Янги вазифалардан келиб чиқиб, Тошкент давлат иқтисодиёт университети қуйидаги лавозимларга юқори малакага эга мутахассисларни ишга қабул қилиш учун танлов эълон қилади:

Кафедра мудири: Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси, Бухгалтерия ҳисоби, Иқтисодий таҳлил ва аудит, Эконометрика, Банк иши, Жаҳон тиллари, Ўзбек тили ва адабиёти; 

Профессорлар: Бухгалтерия ҳисоби, Банк иши; 

Доцентлар: Иқтисодиёт назарияси, Саноат иқтисодиёти, Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси, Бухгалтерия ҳисоби, Иқтисодий таҳлил ва аудит, Статистика, Эконометрика, Касб таълими (иқтисодиёт), Менежмент, Корпоратив бошқарув, Жаҳон иқтисодиёти, Инфратузилмани ривожлантириш ва логистика, Ижтимоий фанлар, Олий математика, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти; 

Катта ўқитувчилар: Иқтисодиёт назарияси, Макроиқтисодиёт, Саноат иқтисодиёти, Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси, Бухгалтерия ҳисоби, Иқтисодий таҳлил ва аудит, Молия ва солиқлар, Статистика, Иқтисодиётда ахборот технологиялари, Эконометрика, Касб таълими (иқтисодиёт), Менежмент, Корпоратив бошқарув, Банк иши, Жаҳон иқтисодиёти, Маркетинг, Инфратузилмани ривожлантириш ва логистика, Ижтимоий фанлар, Олий математика, Инглиз тили, Жаҳон тиллари, Жисмоний маданият, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти; 

Ассистентлар: Иқтисодиёт назарияси, Макроиқтисодиёт, Саноат иқтисодиёти, Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси, Бухгалтерия ҳисоби, Молия ва солиқлар, Статистика, Иқтисодиётда ахборот технологиялари, Касб таълими (иқтисодиёт), Корпоратив бошқарув, Банк иши, Жаҳон иқтисодиёти, Туризм ва сервис, Ижтимоий фанлар, Олий математика; 

Ўқитувчи: Инглиз тили, Жаҳон тиллари.

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

Ариза;
Шахсий варақа;
Олий маълумоти, илмий даражаси, илмий унвони ҳақидаги диплом нусхалари;
Илмий ишлари рўйхати;
Малака оширганлиги ҳамда қайта тайёрловдан ўтганлиги ҳақидаги дипломлар ва сертификатлар;
Охирги 5 йилда амалга оширган педагогик фаолияти ҳақида ҳисобот;
Кафедра муҳокамасидан кўчирма.

Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат (CEFR) ёки халқаро сертификат (IELTS) нусхалари (мавжуд бўлса).

ЭСЛАТМА: Илмий даража ва унвонга эга, замонавий педагогик ва ахборот технологияларини яхши ўзлаштирган ҳамда чет тилларни мукаммал билган номзодлар устуворликка эга бўлади.

Аризалар қабул қилиш муддати – эълон чоп этилган кундан бошлаб 1 ой.

Манзил: 100003, Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 49.

Батафсил маълумот учун: (71) 239-01-08.

Реклама ҳуқуқи асосида

5 077
ЎзА