ЎзА Ўзбек

14.08.2019 11:57 Чоп этиш версияси

ДХА: Бир нечта хизматлар тақдим этилиши вақтинча тўхтатилади

ДХА: Бир нечта хизматлар тақдим этилиши вақтинча тўхтатилади

2019 йил 14-19 август кунлари Давлат хизматлари марказлари ҳамда my.gov.uz портали орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан кўрсатиладиган қуйидаги хизматлар тақдим этилиши вақтинча тўхтатилади.

- Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини олиш;

- Пенсия ва нафақалар миқдори тўғрисида маълумотнома олиш;

- Фуқаронинг пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш;

- Дафн маросимларини ўтказиш учун нафақа пулини олиш.

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маълумотига кўра, айни вақтда “Пенсия” дастyрий мажмуаси фаолияти тезкорлигини ошириш мақсадида, дастурни янги маълумотлар сақлаш қурилмасига кўчириш ишлари давом этмоқда. Ушбу жараён якунлангач, фуқароларга пенсия таъминотига оид кўрсатилаётган хизматлар сифати янада ошади.

ЎзА
4 451