ЎзА Ўзбек

18.07.2018 15:41 Чоп этиш версияси

Элни ғурур уйғотади! (+видео)

Элни ғурур уйғотади! (+видео)

Тошкент шаҳридаги “Халқлар дўстлиги” саройи олдида, Шомаҳмудовлар ёдгорлиги яқинига 65 метр баландликда Ўзбекистон миллий байроғи ўрнатилди.

Миллий рамзимиз 65 метр баландликда ҳилпираб турибди, байроқ катталиги энига 20 метр, узунлиги 10 метрни ташкил қилади. Сайлгоҳга ташриф буюрганлар Тошкентдаги энг катта байроқ фонида суратга тушмоқдалар. Сайлгоҳдаги салқин фавворалар атрофида болажонлар учун дам олиш ва кўнгилочар уйинлар ташкил этилган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда сайлгоҳ атрофидаги ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Унинг расмий очилиши жорий йилнинг 22 июлида белгиланган. 

Қуйидаги видеолавҳа орқали юртдошларимизнинг фикр-мулоҳазалари билан танишинг.   


Анора Содиқова, Ёқубжон Мелибаев (видео) ЎзА
10 146