ЎзА Ўзбек

20.10.2019 Чоп этиш версияси

Элим, она тилим, руҳимнинг қони

Элим, она тилим, руҳимнинг қони

Бу йил она тилимиз, улуснинг жону тани - ўзбек тилининг Давлат тили мақомини олганлигига 30 йил тўлди. Миллатнинг ўзлиги, тириклиги унинг она тили билан ўлчанади. Шунинг учун жадид боболаримиздан Абдулла Авлоний “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғин кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур” дея қайта қайта урғу берган. Она тили улусни улус қиладиган бош асослардан бири. У миллатни бирлаштириб турувчи таянч устундир.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш давлат тилининг нечоғлик аҳамиятли, миллат ғурури ва шаъни эканидан далолат беради.

Тошкент давлат шарқшунослик институтида шу сана муносабати билан “Элим, она тилим, руҳимнинг қони” мавзуида маърифий учрашув уюштирилди.

photo_2019-10-20_16-47-56.jpg

Учрашувда Ўзбекистон халқ шоири, Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Иқбол Мирзо, қўмита раисининг ўринбосари Рўзи Саидов, Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов, шоир Азиз Анвар ҳамда филология фанлари докторлари, профессорлар Қосимжон Фозил ўғли ва Қудратулла Шарифхон ўғли сўзга чиқиб, она тили нуфузини кўтариш ва уни дунёга кенг ёйишда институт талабалари елкасида улкан масъулият борлигини таъкидлади.

Учрашув талабаларнинг бадиий-маърифий чиқишлари, институтда ўзбек тилини ўрганаётган чет эллик ёшларнинг қутловларига уланиб кетди.

Тадбир якунида институт профессор-ўқитувчиларининг Туркий тиллар тарихи, ўзбек тили илдизлари, манбашунослик ва матншунослик йўналишларида нашр этган янги китоблари кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди.

photo_2019-10-20_16-47-57.jpg

photo_2019-10-20_16-47-59.jpg

2 827
Насиба Зиёдуллаева, ЎзА