ЎзА Ўзбек

13.08.2019 Чоп этиш версияси

Электрон солиқ тўловлари орқали давлат бюджетига 9,1 миллиард маблағ келиб тушгани маълум қилинди

Электрон солиқ тўловлари орқали давлат бюджетига 9,1 миллиард маблағ келиб тушгани маълум қилинди

2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида 999650 нафар жисмоний шахс Шахсий солиқ тўловчи ҳисоб варағидан солиқларни электрон тарзда тўлаган.

Давлат солиқ қўмитаси маълумотига кўра, ушбу ўтган давр мобайнида жисмоний шахслар томонидан 47,4 миллионга яқин тўлов амалга оширилди. Бюджетга 9,1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ келиб тушган.

3,4 миллиондан ортиқ электрон тўловлар 256 030 юридик шахсларга тўғри келди. Уларнинг ёрдами билан бюджет қарийб 14,1 миллиард сўмга тўлдирилди.

Биринчи ярим йилликда 3 842 якка тартибдаги тадбиркор солиқларни тўлашнинг электрон шаклига ўтди. Улар 14 470 та тўловни амалга оширди. Улардан олинган маблағлар ҳажми 13,5 миллиард сўмга этди.

3 207
ЎзА