ЎзА Ўзбек

16.05.2018 12:03 Чоп этиш версияси

Электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитини олиш учун энди 40 дақиқа кифоя

Электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитини олиш учун энди 40 дақиқа кифоя
Давлат хизматлари марказлари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш давлат хизматининг муддати 3 иш соатидан 40 минутга қисқартирилди.

Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот каналида қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги Давлат хизматлари марказлари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Унда Давлат хизматлари марказлари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш учун тўловлари ва давлат хизматини кўрсатиш муддатлари қисқартирилгани акс эттирилган. 

Давлат хизматлари марказлари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларининг ўқувчиларига электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари бепул берилади.

Бундан ташқари, мурожаат этувчилар Давлат хизматлари марказлари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш юзасидан туман (шаҳар) давлат хизмати марказларига ўзи келган ҳолда ёки Ягона интреактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин.

ЎзА
13 717