ЎзА Ўзбек

06.10.2019 Чоп этиш версияси

Электрон онлайн-аукцион савдоларда қанча дарё ўзанларини тозалаш лойиҳалари жойлаштирилган?

Электрон онлайн-аукцион савдоларда қанча дарё ўзанларини тозалаш лойиҳалари жойлаштирилган?

“E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда 30 та бошланғич нархи 9 млрд. 830,5 млн. сўмлик дарё ўзанларини тозалаш лойиҳалари электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК PR хизматининг маълумот беришича, ҳафта давомида “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида 2 та дарё ўзанларини тозалаш лойиҳалари 302 млн. сўмга сотилган.

Шу билан бирга, ҳафта давомида жами 7 та бошланғич нархи 52,5 млн. сўмлик қимматбаҳо металларни қазиб олиш ҳуқуқи 81,1млн.сўмга сотилди.

Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда 4 та бошланғич нархи 30 млн. сўмлик қимматбаҳо металларни қазиб олиш ҳуқуқи электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

Ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйилган объектлар хусусидаги янгиликларни www.e-auksion.uz ва www.uza.uz сайтлари орқали кузатиб боринг!

6 115
ЎзА