Жорий йилнинг 27–28 апрель кунлари об-ҳавонинг кескин ўзгариши ва Туркманистон ҳудудидан кучли шамол оқимининг кириб келиши натижасида мамлакатимизнинг бир нечта вилоятларидаги электр таъминотида узилишлар кузатилди

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 27–28 апрель кунлари об-ҳавонинг кескин ўзгариши ва Туркманистон ҳудудидан кучли шамол оқимининг кириб келиши натижасида мамлакатимизнинг бир нечта вилоятларидаги электр таъминотида узилишлар кузатилди. Айни пайтда истеъмолчиларнинг йирик қисми босқичма-босқич тармоққа уланиб, табиий офат талафотлари бартараф этилмоқда.

Мисол учун, Жиззах вилоятида жойлашган юқори кучланишли ҳаво линияларига жиддий зарар етмаган бўлса-да, айрим таянч устунлари ўзининг тик ҳолати ва мустаҳкамлигини йўқотган.

1.jpg

“Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали ходимлари 220 кВ кучланишли “20-Д” ҳаво линиясининг 384-рақамли таянч устунида юзага келган тик ҳолатдан оғишни бартараф этиб, хавфсизлик нуқтаи назаридан вақтинча истеъмолдан узилган электр узатиш тармоғи фаолиятини тўлиқ тиклашди ва истеъмолчилар тармоққа қайта уланди. Айни пайтда табиий офатдан энг кўп талафот кўрган ҳудуд — Бухоро вилоятида “Ўзбекистон МЭТ” АЖга қарашли ҳаво тармоқларини тиклаш, яъни зарар етган таянч устунларини таъмирлаш ҳамда янгилаш ишлари билан бир нечта бригадалар эрта тонгдан ярим тунга қадар иш фаолияти олиб боришмоқда.

2.jpg

Мисол учун, вилоятнинг Қоракўл тумани, “Тайқир“ МФЙ ҳудудидаги чўл зонасида 70 нафардан ортиқ мутахассис-ходимлар “Ҳамза-2” линиясининг таянч устунларини тиклаш билан шуғулланишмоқда.

Тайқир қишлоғида иш олиб бораётган энергетиклар тасарруфида 4 та автокран, 1 та булдозер, 2 та экскаватор, 3 та таянч устуни ташиш юк автомобиллари ҳамда 5 та махсус устахонали юк машиналари мавжуд. Улар юқори кучланишли ҳаво тармоғининг 8 та таянч устунларини тикламоқдалар.

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр таъминотидаги табиий офат оқибатлари бартараф этилмоқда