ЎзА Ўзбек

25.08.2018 10:33 Чоп этиш версияси

Электр таъминоти корхонаси истеъмолчи ҳуқуқини бузди

Электр таъминоти корхонаси истеъмолчи ҳуқуқини бузди
Қўқон шаҳар "Орзу" кўчасида яшовчи О.Мирзалиева Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг “1091“ қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилди.

Мурожаатда шаҳар электр таъминоти корхонасида фойдаланилган электр энергияси учун тўловни амалга оширишда юзага келаётган тушунмовчиликдан норози бўлиб, ҳолатга аниқлик киритилишида амалий ёрдам сўралганди.

Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари ўрганиш ишларини олиб бориш жараёнида қуйидагилар маълум бўлди:

Мазкур хонадон Д.Турсунбоева исмли шахсга тегишли бўлиб, хонадонда смарт картали янги электрон ҳисоблагичдан фойдаланиб келинган. Ушбу ҳисоблагичлар эса фақатгина олдиндан тўлов асосида ишлаши натижасида фуқаронинг электр энергияси тўловларидан қарздорлиги бўлмаган. Д.Турсунбоева 2017 йил 16 октябрда хонадонни О.Мирзалиевага сотган. О.Мирзалиева эса фойдаланиш жараёнида ҳисоблагичнинг махсус смарт картасини йўқотиб қўйган, бунинг натижасида у томонидан шаҳар электр таъминоти корхонасига тўловни амалга ошириш борасида тушунмовчилик юзага келган. Натижада фуқаро ёрдам сўраб “1091“ қисқа рақами орқали мурожаат қилган.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида юқоридаги ҳолатлар юзасидан шаҳар электр таъминоти корхонасидан 2018 йил 10 август кунидаги №757/0307-сонли жавоб хати олиниб, унга кўра мурожаатда кўрсатилган муаммолар тўлиқ бартараф этилган.

А.Раҳимов,
Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш жамияти мутахассиси

ЎзА
4 889